...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига янги ўринбосар тайинланди


19:26, 28.11.2018 Жамият
 2 279

Тайинлов Ҳукуматнинг тегишли қарори билан амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
 
Қарор билан Аъзам Абдураззақович Абдуллаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекипаксаноат Аъзам Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар