...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пайшанба куни ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади


19:58, 28.11.2018 Бу қизиқ
 4 028

Эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 29 ноябрь куни мамлакат бўйлаб ҳукм сурадиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, қуйида батафсил маълумот билан танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.



Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +2...+7 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!