...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Энергия тежаш миллий компанияси” тугатилди, яна учтаси...


20:53, 04.02.2019 Жамият
 2 648

Фармонга мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу муносабат билан:
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги этиб;
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб;
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилади ва Вазирлик тузилмасига ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида баён қилинган.
 
Фармонга мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатилади.
 

Теглар:Энергия тежаш миллий компанияси Энергетика вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар