...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Зулфия”чилар либосининг сири фош бўлди


12:51, 09.03.2018 Жамият
 17 023

Президент қарори билан 28 нафар қиз диплом ва кўкрак нишонлари билан тақдирланганди.

7 март куни “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида павильонида ўтган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Зулфия номидаги Давлат мукофотининг бу йилга соҳибаларини қутлаб, мукофотларни топширгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент қарори билан 28 нафар қиз диплом ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
 
Тадбирда “Зулфия”чилар кийган либослар “Шарқ либослари” дизайн маркази томонидан махсус тайёрлангани маълум қилинди.
 
Либосларни тайёрлаш бўйича ишлар февраль ойида бошланган бўлиб, 10 дан зиёд нусха, шу жумладан, тўртта нусха костюм кўринишида тайёрланган. Улар орасидан анъанавий кўринишда миллий матолардан тайёрланган костюм танлаб олинган. Костюм учун кўйлак эса шойи адрасдан тайёрланган.
 
Совриндорларнинг костюмларини “Россия модаси 2017” танлови ғолибаси, “Шарқ либослари” дизайн маркази дизайнери Нодира Ерметова ишлаб чиққан.
 
“Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси матбуот хизматининг эслатишича, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари костюмлари 6 йилдан бери “Шарқ либослари” дизайн маркази томонидан тайёрланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев Зулфия мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар