...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ювентус” футболчиси “қизил иблис”га айланиши мумкин


10:18, 09.12.2017 Спорт
 1 765

“МЮ” трансферлар мавсумида янги футболчилар хариди учун 90 миллион евро ажратади.

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Dailyrecord” нашри хабар бермоқда.
 
Манкунианликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини январдаги трансферлар мавсумида сотиб олишни режалаштиришган.
 
Хабарда айтилишича, “МЮ” трансферлар мавсумида таркибини кучайтириш учун 90 миллион евро сарфлаши мумкин.
 
Бундан ташқари, Сандронинг ўзи “Ювентус” раҳбарларига Англияга кўчиб ўтиш истаги борлигини айтган.
 
Шунинг учун туринликлар мавсум ярмида футболчини йирик миқдор эвазига қўйиб юборишга қарши эмаслар.
 
Катта эҳтимол билан Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдираётган ҳимоячи фаолиятини айнан “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Сандрони ёзги трансферлар мавсумида “Челси” ва “Манчестер Сити” клубларига 70 млн. евро эвазига сотишдан бош тортганди.
 
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни вақтда Англия чемпионатининг 15-туридан сўнг 35 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!