...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими талабалар билан учрашди


18:26, 11.03.2016 Жамият
 3 505

Мазкур шаҳарча ҳудудида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети жойлашган бўлиб, шаҳарчада 8 мингдан ортиқ талабалар истиқомат қилиб, таҳсил олмоқдалар.

“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида шаҳарчада истиқомат қилаётган талабалар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Унда ҳукумат томонидан илф-фанни ривожланитириш ва ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди.

Мазкур шаҳарча ҳудудида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети жойлашган бўлиб, шаҳарчада 8 мингдан ортиқ талабалар истиқомат қилиб, таҳсил олмоқдалар. “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги 30 ортиқ талабалар турар жойи замонавий асосда жиҳозланган. Шаҳарча ҳудудида, маданий-маърифий иншоотлар, кутубхона, спорт мажмуалари фаолият юритиб келмоқда.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда бугунги глобаллашув даврида доимо огоҳ ва сергак бўлиш, аъло баҳоларга ўқиш, ижтимоий фаол бўлиш билан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш зарурлиги таъкидланди. Талабаларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш учун шаҳарчада яратилган шарт-шароитлар, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилаётган тўгараклар, спорт машғулотлари фаолияти таҳлил этилди.

Теглар:Ёшлик талабалар шаҳарчаси Қ.Шоназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар