...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Вазиятни кескинлаштириш учун ўйин” – Путин Керч бўғозидаги воқеага изоҳ берди


17:56, 28.11.2018 Олам
 11 063

Украина ҲДКга тегишли уч кема Россия денгиз ҳудудини бузиб кирганди.

Украина Ҳарбий денгиз кучларига тегишли кемаларнинг Россия чегарасини бузиб кириши мамлакат президенти Пётр Порошенконинг сайлов арафасида ташкиллаштирган ташвиқотидир, деб таъкидлади Россия Федерацияси президенти Владимир Путин “Россия чақиряпти!” форумидаги нутқида.
 
“Ташвиқот мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш мақсадида аввалдан тайёрланган. Бу воқеанинг Россия ва Украина муносабатларини барқарорлаштириш ҳаракатлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу вазиятни кескинлаштириш учун ўйин”, деган президент.
 
Путин украин денгизчилари Қрим Россияга қўшилмасидан аввал ҳам рус денгиз ҳудуди ҳисобланган ҳудудга кирганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни эрталаб, Украина Ҳарбий денгиз кучларига қарашли “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемалари Россиянинг денгиз чегараларини бузиб кирган.
 
Украин кемалари рус соҳилларидан 20 километр, кемалар одатий ўтадиган Керч бўғози Қрим кўпригидан 50 километр масофада тўхтатилган. Бунинг учун қурол ҳам ишлатилган.
 
Шундан сўнг Украина Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Президент бу қарорни қўллаб-қувватлади. Президент тасдиғидан кейин Украина Олий Радаси ҳам бу қарорни маъқуллади. Натижада Украинанинг айрим вилоятларида ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинди.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Керч бўғози Россия-Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!