...
МЕНЮ
ONLINE TV

30 йил тақиқда бўлган шоира Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди


17:41, 28.11.2018 Жамият
 5 581

Гулчеҳра Нуриллаеванинг сўнгги китоби бундан 30 йил аввал, 1988 йилда чоп этилган эди.

Ўзбекистонда 30 йил давомида тақиқда бўлган ёзувчи Гулчеҳра Нуриллаева кўплаб ижодкорлари қаторида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига аъзоликка қабул қилинди. Унга уюшма раиси Сирожиддин Саййид Гулчеҳра Нуриллаевага уюшманинг аъзолик гувоҳномасини топширди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
“Мен бундай эътиборни кутмаган эдим. Адабиёт ҳалол инсонларни бошида кўтаради. Мен барчадан, айниқса, Президентимиздан миннатдорман”, деди 80 ёшни қаршилаган Нуриллаева.
 
Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Чоштепа қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган.
 
“Ўзбекистон хотин-қизлари” (ҳозирги “Саодат”, 1961—1967) журналида ишлаган. 1967—1969 йилларда Москвадаги икки йиллик олий адабиёт курсида ўқиган.
 
Унинг ижоди 60-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўплами “Қуёш табассуми” (1965) номи билан чоп этилган. Шу кунгача ўндан ортиқ тўпламлари эълон қилинган.
 
Гулчеҳра Нуриллаеванинг “Орзуларим қоқади қанот” (1969), “Ташнаман” (1972), “Иккинчи баҳор” (1973), “Лирика” (1975), “Бағишлов” (1977), “Пахта ҳиди” (1981), “Нурли нуқталар” (1986), “Муҳаббатнинг суврати” (1988) китоблари чоп этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ёзувчилар уюшмасига Мамадали Маҳмудов, Нортўхта Қилич, Эргаш Муҳаммад, Дилшода Саидолимова аъзоликка қабул қилинган эди.  
 

Теглар:Гулчеҳра Нуриллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар