...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-товар” божхона постида содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан сайёр суд ўтказилди


17:36, 06.06.2018 Жамият
 2 447

Сайёр судда Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий суди раиси З.Ирсалиев раислик қилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Яшнобод туман маъмурий суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Сайёр судда Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий суди раиси З.Ирсалиев раислик қилди. Унда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Режапов, соҳавий бўлим ва гуруҳ бошлиқлари ҳамда ташқи иқтисодий  фаолият божхона постлари ходимлари, Тошкентда фаолият кўрсатаётган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар иштирок этди.
 
Суд мажлиси асосан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан Яшнобод туманига қарашли “Тошкент-товар” божхона постида содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан юритилган иш материалларини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 245-моддасига асосан сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб чиқишга қаратилди.
 
З.Ирсалиев иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, божхона органи ваколатига киритилган маъмурий ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилишини ҳамда қабул қилинган суд қарорларининг суд мажлиси иштирокчиларига батафсил тушунтиришни таъминлаш ва бу билан фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида мазкур сайёр суд ташкил этилганлигини маълум қилди. У иштирокчиларга ҳар қандай савол, муаммо ва таклифларни ўртага ташлаш мумкинлигини, тадбирни эркин мулоқот тарзида ўтказиш таклифини билдирди.
 
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан юритилган маъмурий иш ҳужжатлари атрофлича кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузарларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди ва уларга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланган ҳолда ишлар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
 
Мулоқотда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Режапов мазкур учрашувнинг аҳамиятига тўхталиб ўтар экан, Президент ҳамда Ҳукумат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганига қарамай, айрим фуқаролар томонидан божхона қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилаётганини айтиб ўтди. Ўтказилган сайёр суд мажлиси иштирокчилари ўзларига тегишли хулоса чиқариш лозимлиги ва бошқа бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик ҳақида гапирди.
 
Сайёр суд сўнггида Яшнобод туман маъмурий суди раиси З.Ирсалиев аҳолининг ҳуқуқий онгини янада ошириш, фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари ҳар қандай кўмак беришга тайёр эканлигини айтди.

Теглар:Сайёр суд Яшнобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар