...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон”нинг махсус қўшин командири ўлдирилди


18:33, 03.12.2017 Олам
 3 243

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг махсус қўшин командири ҳукумат қўшинлари томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида ўлдирилди.

Афғонистонда бир неча йиллардан буён “Толибон” жангарилари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида муросасиз жанг кечмоқда. Бу жанглар натижасида “Толибон” жангариларининг аксарияти йўқ қилинмоқда.
 
Кеча, 2 декабрь куни ҳукумат кучларининг амалиёти натижасида “Толибон” ҳаракатининг махсус гуруҳ командири Мулло Шоҳ Вали ўлдирилди. Бу жангари “Толибон” ҳаракатининг энг сара ҳарбий кучи ҳисобланган, “қизил гуруҳ” бўлинмасига командирлик қилган.
 
Шоҳ Вали Афғонистон ҳукумат қўшинларининг Ғилмон вилоятида ҳаводан берган зарбалари натижасида ўлдирилган. Айнан шу ҳудудлар “Толибон” ҳаракатининг гиёҳванд моддалар савдоси маркази ҳамда таянч ҳудуди ҳисобланади.
     
АҚШ Афғонистон ҳукумати қўшинларига “Толибон” ҳаракатига қарши курашишда ҳарбий ёрдам беради. Жорий йилнинг август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда янги стратегия қўлланишини эълон қилган эди.
 
Бу янги стратегиянинг асосий мазмуни АҚШ қўшинларининг ваколатини кенгайтиришдан иборатдир. Бунга жавобан “Толибон” ҳаракати, энг сўнгги америкалик ҳарбийнинг оёғи Афғонистон ҳудудидан узилгунча урушишга ваъда берган.
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!