“Толибон” гаровга олган одамлар орасида аёллар, болалар ва кексалар бор.
Бугун, 31 куни тонгда Афғонистоннинг Қундуз вилояти шимоли-шарқида “Толибон” жангарилари сал кам 200 кишини ўғирлади, дея CNN хабар бермоқда.
Ўғирланган кишиларнинг кўпчилиги озод этилган, тахминан 20 нафар одам гаровда сақланмоқда.
Жабрланувчилар Қундуз вилоятининг марказига саёҳат қилиш учун иккита автобусда йўл олганлар ва Али Обод туманида “Толибон” аъзолари томонидан тўхтатилган, дейди полиция вакили Ҳужратулла Акбари.
Акбарининг айтишича, йўловчиларнинг олти нафари ўлдирилган. Аёллар, болалар ва кекса ёшдаги одамлардан ибора қолган 185 киши Чордара туманидаги Омархил қишлоғига олиб кетилган.
“Толибон” жангарилари бир неча гаровга олинган кишиларни қишлоққа келтирилгандан кейин ўлдирган. Гаровдагиларнинг аксарият қисми қандай қилиб озод бўлганликлари аниқ эмас.
Полиция жамоат ва диний етакчилар билан биргаликда вазиятни ўрганмоқда ва гаровда қолган 20 кишини қутқариш чораларини қидирмоқда. Полиция томонидан “Толибон”нинг мазкур ишни амалга оширишда қўли борлиги айтилаётганига қарамасдан, гуруҳ бўлган воқеа юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Маълумот ўрнида, “Толибон” яқинда ўзига янги етакчи тайинлади. Мазкур гуруҳнинг ҳозирги бошлиғи Мавлави Ҳайбатуллоҳ Охунзода ҳисобланади. Толибон афғон ҳукумати билан ҳеч қандай музокараларга бормасликка қасам ичган.

Руслан Сулаймонов