...
МЕНЮ
ONLINE TV

“The New York Times” Шавкат Мирзиёев ҳақида мақола чоп этди


14:29, 30.12.2017 Жамият
 8 824

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.

АҚШнинг “The New York Times” нашри 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.
 
Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди.
 
Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

Теглар:The New York Times 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар