...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Терпила” деб бақирган аёл қидирилмоқда


11:47, 05.09.2018 Жамият
 14 795

Ҳамкорликда аниқланган маълумотларга қараганда, аёл давлат рақами 01 P563XA бўлган кулранг Spark автомобилини бошқарган.

Кеча, 4 сентябрь куни “Qalampir.uz” ижтимоий тармоқларда оммалашаётган видео ҳақида мақола эълон қилган эди. Ушбу видеода ҳайдовчи аёл тиззасига 2-3 ёш атрофидаги гўдакни ўтқазиб, катта тезликда автомобиль бошқариб кетаётгани, атрофдаги ҳайдовчиларнинг огоҳлантиришига бепарволик қилиб, уларни ҳақоратлаётгани акс этган эди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур видео ва мақола юзасидан кечанинг ўзида иш бошлади. Бошқарма ходимлари “Qalampir.uz” таҳририяти билан боғланиб, видеонинг сифатли турини топишда ёрдам сўрадилар.
 
Ҳамкорликда аниқланган маълумотларга қараганда, аёл давлат рақами 01 P563XA бўлган кулранг Spark автомобилини бошқарган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан расман маълум қилишларича, аёлга нисбатан албатта чоралар кўрилади. Айни вақтда махсус ходимлар аёлнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. 
 
У томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга келсак:   Биринчидан, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида ёки автомобилнинг олд ўриндиғида олиб юриш тақиқланади (болаларга мўлажлланган махсус ўриндиқли ҳолатлар бундан мустасно).
 
Ушбу видеода Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-моддаси бузилгани аниқланган. Агар бу қоидабузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, аёлга нисбатан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солиниши мумкин.
 
Қолаверса, видеодан аёлнинг автомобилни хавфсизлик камарани тақмай бошқаргани пайқалган. Шу сабаб унга Маъмурий жавобгарлик кодексининг 125-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солинади.  

Теглар:Терпила Йўл ҳаракати хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар