...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Такси” қаҳрамони Сами Насерини Москвада калтаклашди


18:29, 07.08.2018 Шоу-бизнес
 12 472

Насери шифохонага “бош суягидаги ёпиқ жароҳат” билан мурожаат қилган.

Франциялик актёр, “Такси” фильми бош қаҳрамони Сами Насери Москвадаги тунги клубда рўй берган жанжалдан сўнг Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
 
“Ҳа, у мурожаат қилди, унга ёрдам кўрсатиб, ўша куниёқ жавоб бериб юборилди”, деб таъкидлаган тиббиёт муассасаси.
 
РИА Новостининг хабар беришича, жанжал 5 август куни тунда юз берган, бироқ у ҳақда эндигина маълум бўлган. Насери полиция ходимларига акаси Ларби билан Твер кўчасидаги “Войс” барида дам олаётган бўлган. Ўша ерда бошқа бир одам билан можаро чиққан ва у одам актёрининг юзига урган.
 
Маълумотга кўра, Насери шифохонага “бош суягидаги ёпиқ жароҳат” билан мурожаат қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сами Насери Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!