...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сузук ота” жоме масжидининг илк ғишти қўйилди


20:39, 29.08.2017 Жамият
 3 757

Бу Мустақиллик айёми олдидан ўзбек халқига муносиб туҳфа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 май куни Шайҳонтохур туманидаги “Сузук ота” мақбараси ва жоме масжидига уюштирган ташрифи чоғида  мутасаддиларга мазкур мақбара ва жоме масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим”, деган эди ўшанда Президент.
 


Ана шу топшириққа асосан кеча, 28 август куни “Сузук ота” жоме масжидининг илк ғишти қўйилди.
 
Ғишт қўйиш маросимида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов иштирок этди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:“Сузук ота” жомеъ масжиди Шайҳонтохур тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар