...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сурхон” – “Андижон” можароси “Спорт” телеканалида муҳокама қилинади


21:05, 09.06.2017 Спорт
 8 437

Учрашув ҳаками ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Бунақаси фақат Ўзбекистонда бўлади.

4 июнь, якшанба куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Андижон” учрашувида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бу воқеа ижтимоий тармоқлар орасида тезлик билан тарқалиб, футболчилар хатти-ҳаракатлари ҳам нолойиқ баҳоланганди.
 
Эндиликда 12 июнь, душанба куни “Спорт ТВ” ўзининг “ФИФА” дастурида “Сурхон” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинда юз берган воқеаларга бағишланган лавҳаларни эфирга узатишни режалаштирган.
 
Эслатиб ўтамиз, учрашув ҳаками Игорь Худайдатов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатганди. Жанжал учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида содир бўлган. Шунингдек, учрашув видеолавҳасида ерда ётган “Андижон” футболчисини “Сурхон” клуби шифокори оёғи билан бошига тепгани ҳам тасвирга туширилган.
 
Бундан ташқари, 12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эрондаги “Озоди” стадионида Жаҳон Чемпионати саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.
Фото: ЎФФ

Теглар:Сурхон Андижон Биринчи лига Муштлашув ФИФА Спорт ТВ Ўзбекистон терма жамоаси Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!