...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Sunday” супер маркетида Coca-Cola 6 тадан ортиқ сотилмаяпти


14:57, 19.10.2015 Жамият
 2 258

Янги йил арафасида Coca-Cola компанияси маҳсулотлари танқислиги бошланди.

   Бир неча йилдан буён янги йил байрами арафасида пойтахт дўконларида Coca-Cola компаниясининг маҳсулотлари танқислиги одатий ҳолга айланиб улгурган. Тошкентдаги “Sunday” супер маркетининг очилганига кўп бўлмаган бўлса-да, ушбу дўконда Coca-Cola компанияси маҳсулотлари белгиланган миқдордан ортиқ сотилмаяпти. Телеграм мессенжери орқали тарқалган фотосуратлар ва хабарларга қараганда, “Sunday” супер маркетлар тармоғидан ҳар бир харидор Coca-Cola компаниясининг маҳсулотларини 6 дона (1 блок)дан ортиқ сотиб олиши мумкин эмас. Супер маркет маъмурияти бу ҳақда харидорларни аввалдан огоҳлантиряпти. Маълумотларга қараганда, пойтахтдаги Korzinka.uz ва Makro каби йирик супер маркетларда ҳали бундай ҳолат кузатилмаяпти.

   Ўтган йилларда ҳам дўконларда Coca-Cola компанияси маҳсулотлари танқислиги юзага келган эди. Бунинг натижасида эса маҳсулот нархи 12.000-15.000 сўмгача кўтарилганди. Кўрамиз, бу йил компания маҳсулот танқислиги ва нархининг кўтарилиб кетиши устидан назорат ўрната олармикан?
Қамариддин Шайхов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар