


Колумбия пойтахти Богота шаҳридаги уйлар устига кичик самолёт қулаб тушди, деб хабар беради El Tiempo нашри. Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди, яна етти киши оғир тан жароҳати олган.
Эслатиб ўтамиз, Колумбияда шунга ўхшаш ҳодиса жорий йилда учинчи маротаба кузатилиши. 4-августда мамлакат шимолий-ғарбидаги ўрмонли ҳудудга вертолёт қулаши натижасида 16 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган эди. Ўшанда полиция ҳодимлари гиёҳванд моддаларга қарши операция ўтказаётган эди. Маълумотларга кўра, механик носозлик туфайли вертолёт тоғга урилган ва қулаб тушган.
31 июлда эса FAC 1261 рақамли ҳарбий самолёт ҳалокатга учраган. Бортдаги 11 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Мамлакат мудофаа вазирлиги берган маълумотларга кўра, самолётнинг носоз двигатели туфайли қулаб тушган.