Сохта асал ва асал маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш ва сотиш билан шуғулланганларга ҳам худди шундай жазо тайинланади.
Сохталаштириш деганда табиий асалари асалига турли аралашмаларни қўшиш, асални унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириш, маҳсулот сифати ва таркибини била туриб ўзгартириш тушунилади.
Ушбу талабларни бузган шахсларга энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача жарима солиш белгиланмоқда. Агарда ҳуқуқбузарлик бир йил давомида қайта содир этилса жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача ошиши мумкин.
Мансабдор шахслар эса ЭКИҲнинг 5 баробаридан 10 баробаригача, йил давомида такрорлайдиган бўлса, ЭКИҲнинг 10 баробаридан 15 баробаригача жаримага тортилиши мумкин.
Сохта асал ва асал маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш ва сотиш билан шуғулланганларга ҳам худди шундай жазо тайинланади.