...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шарқ” гуруҳи хонандаси Татьяна Зайцева туғруқхонадан чиқди


14:07, 03.12.2016 Шоу-бизнес
 7 123

“Биз берган мўжизаси учун Яратгандан миннатдормиз...”, дейди Сарвар.

Шу йилнинг 26 ноябрь куни “Шарқ” гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева ўғил фарзандли бўлишгани хақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 3 декабрь куни Татьяна Зайцева туғруқхонадан чиқди. Бу ҳақда  Сарвар Акбаров ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берди.

“Бизнинг энг катта орзумиз ушалди – биз ота-она бўлдик! Берган мўжизаси учун Яратгандан миннатдормиз. Барчангизга табриклар ва тилаклар учун раҳмат, дўстлар!”, деб ёзади муаллиф.

Маълумот учун, Сарвар Акбаров “Шарқ” гуруҳини 2001 йилда дўсти Мурод Раҳматуллаев билан ташкил этади. Кейинчалик Сарвар гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва Татьяна Зайцева 2008 йилда гуруҳга хонанда сифатида кириб келади.

Сарвар ва Татьяна бундан беш йил аввал турмуш қуришган. Бу уларнинг биринчи фарзанди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сарвар ва Татьянани фарзандли бўлганлари билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.
Умида Якубова

Теглар:Сарвар Акбаров Татьяна Зайцева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Илхом
00:28 04.12.2016

Бундан зиёд бахт булмаса керак инсонга. Худо умри билан берган булсин, бахтли булинглар доим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!