...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоу-бизнесдаги таниқли оилалардан бирида ўғил фарзанд дунёга келди


18:51, 26.11.2016 Шоу-бизнес
 12 266

Бу ҳақда радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди ва ижодкорларни янги меҳмон билан табриклади.

Бугун, 26 ноябрь куни “Шарқ” гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева ўғил фарзандли бўлишди. Бу ҳақда радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди ва ижодкорларни янги меҳмон билан табриклади.
 
“Азизларим, Сарвар ва Татьяна, сизларни узоқ кутилган фарзандингиз, ўғлингизнинг дунёга келгани билан табриклайман. Сизга ва фарзандингизга соғлиқ, қувонч ва нурли келажакни тилаймиз. Умри, ризқи билан берган бўлсин, илоҳим. Сиз учун хурсандмиз! Ҳожиниёзовлар оиласи”, деб ёзади муаллиф.
 
Маълумот учун, Сарвар Акбаров “Шарқ” гуруҳини 2001 йилда дўсти ва курсдоши Мурод Раҳматуллаев билан ташкил этади. Кейинчалик Сарвар гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва Татьяна Зайцева 2008 йилда гуруҳга хонанда сифатида кириб келади.
 
Сарвар ва Татьяна бундан беш йил аввал турмуш қуришган. Бу уларнинг биринчи фарзандлари.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сарвар ва Татьянани фарзандли бўлганлари билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. 
Умида Якубова

Теглар:Шарқ гуруҳи Сарвар Акбаров Татьяна Зайцева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

olimjon
13:28 27.11.2016

farzand eng oliy ne'mat men sizlarni chin qalbimdan tabriklayman bundan keyingi ijodizgaham omad



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!