
Ўтган бир йил ичида гуруҳ одамлар орасида жуда катта обрў қозонди. Ҳар ҳафта мискинларга рўзғор улашди, бетобларга дори-дармон олишда ёрдам берди. Ҳатто, бошпанасиз қолган оилаларнинг бир нечасига уй қуриб бериш ишларини ҳам бошлаб юборди.
Ўтган бир йил ичида гуруҳ одамлар орасида жуда катта обрў қозонди. Ҳар ҳафта мискинларга рўзғор улашди, бетобларга дори-дармон олишда ёрдам берди. Ҳатто, бошпанасиз қолган оилаларнинг бир нечасига уй қуриб бериш ишларини ҳам бошлаб юборди.
Бу орада Telegram каналидаги кўнгиллилар сони 11 минг нафардан ошди. Гуруҳ маъмурлари бирор уяли алоқа компаниясидан янги рақам олар ва ким қанча эҳсон қилишни истаса, Paynet орқали ушбу рақамга пул ўтказишини сўрашар эди. Ўтказилган пуллар маълум миқдорга, айтайлик 50-100 миллион сўмга етганидан кейин рақам эгаси номидан компанияга мурожаат қилинар, рақам ҳисобига тушган пуллар пластик картага ўтказилиб, хайрли мақсадларда сарфланар эди.
.jpg)
.jpg)
Масаланинг яна бир жиҳати борки, жамоат жойларида одамларни тўплаб, акция ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунларига кўра амалга оширилиши, расмий ташкилотлар, хусусан ИИББ, Ёнғин хавфсизлиги, Тез тиббий ёрдам огоҳлантирилган бўлиши керак. Одамлар гавжум жойда турли кўнгилсизликлар чиқиши эса эҳтимолдан ҳоли эмас. Устига устак рўзғор бепул тарқатилса.
Айни дамда “Саховат” гуруҳининг номи ўзгарди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Саховат” давлат томонидан билдирилган бир неча таклифларни кўриб чиқиб, расмий мақом олишни маъқул кўрмади ва энди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиеванинг “Меҳрли қўллар” хайрия фонди қошида ўз ишини қайта ташкил этмоқда.
Тез орада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасаннинг “Саховат” гуруҳи ва унга билдирилган таклифлар ҳақидаги мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этамиз.