Москвадаги “Самарқанд” номли кафеда юз берган муштлашув пичоқбозликка айланиб кетди...
Москванинг Останкин туманидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага 29 октябрь куни “Самарқанд” номли кафеда оммавий жанжал келиб чиққани ҳақида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига ички ишлар идораси махсус гуруҳи юборилган. Кафеда беш нафар ўзбекистонлик йигитлар туғилган кун айёмини нишонлаётган бўлган ва улар спиртли ичимликлар таъсирида бўлишган. Бошқа столда ўтирган ўн кишилик гуруҳ билан ораларида можаро келиб чиққан.
Хабарда айтилишича, жанжал муштлашувга, кейинчалик эса пичоқбозликка айланган. Муштлашув иштирокчиларидан бири жиддий тан жароҳати олган ва шифохонанинг жарроҳлик столида вафот этган.
Вафот этган йигитнинг шахс ҳозирча маълум қилинмаган.
Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди. Тергов ишлари бошлаб юборилган.