Дарвоқе, бугун “Реал” етакчиси Криштиану Роналду майдонга туширилмади.
Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Реал” “Леганес” жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонларнинг қийин ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Зидан шогирдлари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бенземанинг узатмасидан сўнг Гарет Бэйл чалқанча услубда дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Майораль ўз имкониятидан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 га етказди.
Иккинчи бўлим ўрталарида Амрабат ўнг қанотдан етказган узатмани Брашанац дарвозага жойлаб қўйди — 2:1. Шундан кейин “Леганес” кўпроқ ҳужум уюштирди. “Реал” посбони Кико Касилья бир неча марта ўз дарвозасини голдан сақлаб қолди. Дарвоқе, бугун “Реал” етакчиси Криштиану Роналду майдонга туширилмади.
Мазкур ғалабадан кейин “Реал” очколари сонини 71 тага етказиб олди ва жамоа “Атлетико”дан 1 очко ортда қолмоқда.
Испания Ла-лигаси, 35-тур.
“Реал Мадрид” – “Леганес” 2:1.
Голлар: Бэйл (9), Майораль (45) – Брашанац (66).
“Реал Мадрид”: Касилья, Вальехо, Тео, Ҳакими, Себальос, Льоренте, Ковачич (Кроос, 62), Каземиро, Бэйл, Майораль, Бензема (Асенсио, 62).
“Леганес”: Куэльяр, Бустинса, Рико, Сальдуа, Сиовас, Брашанац (Наранхо, 90), Перес, Пирес, Эль-Жар, Амрабат (Эрасо, 90), Герреро (Бовю, 62).
Огоҳлантириш: Сальдуа (73).
Четлатиш: Пирес (90+3).

Акмалхон Эшонхонов