...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қўйлиқ деҳқон бозори”да 1 кг гўшт 23-24 минг сўмдан сотилаётгани маълум бўлди


16:17, 03.05.2016 Жамият
 6 402

ЎзА мухбири Тошкентдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-наво билан танишди, харидорларнинг фикрлари билан қизиқди.

Бозорларимизнинг саранжом-саришталиги, мўл-кўллиги, исталган нарсани топиш мумкинлиги кишини қувонтиради. Бугун бозорлар баҳорнинг ноз-неъматларига тўлган пайт. Қулупнайдан тортиб, гилосгача, буёғи бақлажон-у янги узилган памидор, бодринггача харидорларни шай бўлиб кутиб турибди. ЎзА мухбири Тошкентдаги “Қўйлиқ деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-наво билан танишди, харидорларнинг фикрлари билан қизиқди.
 
– Яқинда қизимни узатаяпман. Ош учун янги сабзи олдим. Тиллодай ялтираб турибди. Рўзғор учун қизилидан ҳам олдим, – дейди “Қўйлиқ деҳқон бозори”да харид қилаётган Ботир Жамолов. – Олма, ноклар ҳам жуда яхши сақланган, нархи ҳам ёздагидек.
 
Хабарда келтирилишича, “Қўйлиқ деҳқон бозори”да сотилаётган маҳсулотлардан харидорлар мамнун.
 
“Қўйлиқ деҳқон бозори” расталарини оралаб, усти ёпиқ павильонига кирар экансиз, бу ерда сут, гўшт, тухум маҳсулотлари ва турли ширинликлар, хуллас, кундалик турмуш учун зарур бўлган барча нарсалар муҳайё эканини кўриб қувонасиз. Расталардаги гўшт нархи 23-24 минг сўм атрофида. Қассобларнинг қўли-қўлига тегмайди, дейилади хабарда. 

Теглар:Қўйилик деҳқон бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар