Қуролли ҳужум натижасида 50 нафар инсон ҳалок бўлган ва 200 нафардан зиёд инсон турли даражада жароҳат олган.
Ҳозиргача олинган маълумотга кўра, қуролли ҳужум натижасида 50 нафар инсон ҳалок бўлган ва 200 нафардан зиёд инсон турли даражада жароҳат олган.
Лас-Вегас шаҳри полицияси раҳбари Йозеф Ломбарда баёнотига кўра, жиноятчи Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32 қаватидан ўқ узган.
Жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган, деган тахмин мавжуд.
Жиноятчининг шахси полиция томонидан аниқлаштирилди. У Невада штатилик 64 ёшли Стивен Пэддок исмли шахс бўлиб, жиноятчи полиця томонидан отиб ташланган.
Шунингдек, АҚШ полицияси жиноятчининг осиёлик 62 ёшли таниши Марилау Денлийга нисбатан қидирувга эълон қилган.
Воқеа юзасидан янги тафсилотларни имкон қадар ёритиб борамиз...