Анжуман иштирокчиларидан бири "Qalampir.uz” сайти фаолиятига тўхталиб, унинг дизайни, жойлаштирилаётган хабарларнинг қизиқлиги ва долзарблигига эътибор қаратиб, сайтни бугун Ўзбекистон бозорида тезлик билан ривожланиб бораётганини эътироф этди.
Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, марказий ва ҳудудий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда ёшлар аудиториясига мўлжалланган босма ОАВ веб-сайтлари фаолияти бўйича қатор ишлар амалга оширилмокда. Тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши, соҳага ёш малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши натижасида веб-сайтлар фаолияти янада такомиллашмоқда. Веб-сайтларда ўзгача дизайн, қидирув тизимининг намунали йўлга кўйилгани, фотогалереядан унумли фойдаланилаётгани, материалларнинг ҳажм жиҳатдан ихчам жойлаштирилаётгани уларнинг муваффақиятини таъминламоқда.
Мамлакатимизда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошган бўлиб, тўқсон фоиздан ортиғи ёшлардир. 1995 йили "uz" домени рўйхатга олингандан буён ўтган вақт давомида уларнинг сони 26 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
“Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари етказган хабарларга кўра, мазкур илмий-амалий анжуманда маърузачи Малоҳат Улканбоева ўз чиқишида “Qalampir.uz” сайти фаолиятига тўхталиб, унинг қулай интерфейси, дизайни, жойлаштирилаётган хабарларнинг қизиқлиги ва долзарблигига эътибор қаратиб, сайтни бугун Ўзбекистон бозорида тезлик билан ривожланиб бораётганини эътироф этган. “Qalampir.uz” ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмай туриб, бундай катта анжуманларда эътироф этилиши нафақат таҳририят ходимларининг, балки бизни доим кузатиб борадиган ўқувчиларимизнинг ҳам ютуғидир. Биз эса ишончингизни оқлашга доим тайёрмиз!