...
МЕНЮ
ONLINE TV

“ПСЖ” Мадриддан дарвозабон сотиб олиб, рекорд ўрнатиш ҳаракатида


12:29, 02.04.2018 Спорт
 2 575

Агарда бу трансфер амалга ошса, Облак дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади.

Франция чемпионати етакчиси “ПСЖ” клуби яна бир рекорд ўрнатиш ҳаракатида.
 
Жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасида бош совринга эга чиқишни кўзлаб, бироқ нимчорак финалдаёқ юришини тўхтатган парижликлар “Атлетико” даврозабони Ян Облакка харидор.
 
Мадридликлар посбони учун  “ПСЖ” президенти Носир Ал-Ҳелайфи 100 миллион еврони тайёрлаб қўйган. Агарда бу трансфер амалга ошса, Облак дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланади.


 
Францияликлар Ян Облак масаласида музокараларни бошлашга шай. Шунингдек, улар бир қатор мураббийларни ҳам кўздан кечиришмоқда.
 
Парижликларни бошқаришга энг асосий номзод сифатида Дортмунднинг “Боруссия” клубида ишлаган Томас Тухел кўрилмоқда. Дарвоқе, “Бавария” раҳбарияти ҳам мюнхенликлар унинг қўл остида ўйнашидан умидвор бўлишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПСЖ Ян Облак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!