...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” мураббийси турк сериалида суратга тушганми?


17:12, 30.03.2018 Спорт
 4 782

Унда Шенол Гунеш ва яна бир қанча юлдуз футболчилар иштирок этган экан.

Туркиялик журналистлардан бири ўтган асрнинг 90-йилларида мамлакатда оммалашаётган сериални томоша қилаётиб, қизиқ кадрлардан бирига гувоҳ бўлди. Унда Шенол Гунеш ва яна бир қанча юлдуз футболчилар иштирок этганди.
 
2002 йилги жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоасини мураббий сифатида бошқариб, якунда учинчи ўринни қўлган киритган Шенол Гунешга оид сир, буни қарангки, биз учун ҳам жуда муҳим бўлиб чиқди.
 
Айни пайтда “Бешиктош”ни бошқараётган моҳир мураббий, бир пайтлар сериалда суратга тушганлиги аниқланди. 

 
Яъни Шенол Гунеш 1995 йилда Туркия телевидениесида намойиш этилган “Гул Такси” (“Çiçek Taksi”)нинг биринчи қисмида роль ижро этган экан. Ушбу сериалнинг бир неча қисми “Трабзонспор” футбол клубига оид. 
 
Шунингдек, 1990 йилларда “Трабзонспор”нинг машҳур юлдузлари - Унал Караман, Ҳами Мандирали ва ҳозирда “Пахтакор”ни бошқараётган Шота Арвеладзе ҳам “Гул такси”да Шенол Гунеш билан суратга тушганлиги маълум бўлди.
 
Маълумот учун, Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни 2017 йилнинг сентябрь ойидан бери бошқариб келмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шота Арвеладзе Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!