...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” футбол клуби 2000-ўйинини ўтказди


17:26, 22.08.2017 Спорт
 1 656

Энг кўп майдонга тушган футболчи Геннадий Денисов бўлиб, у 371 ўйинда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси жами чемпионатлар доирасида ўзининг 2000-учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
 
Олий лиганинг ўтган 18-турида Самарқандда “Динамо”га (0:0) қарши майдонга тушган “Пахтакор” учун мазкур учрашув чемпионатлар тарихидаги 2000-ўйинга айланди. “Пахтакор” собиқ иттифоқ чемпионатларида 1242 та  учрашувда иштирок этган бўлса, Ўзбекистон чемпионатида 758 беллашув ўтказган.
 
Ушбу ўйинларда “Пахтакор” жамоаси 954 ғалаба, 472 дуранг ва 574 мағлубиятни қайд этган. Рақиблар дарвозаси 3286 марта ишғол қилинган, 2252 бор тўп ўтказиб юборилган.
 
Мазкур учрашувларда энг кўп майдонга тушган футболчи Геннадий Денисов бўлиб, у 371 ўйинда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. Биродар Абдураимов 358 ва Сергей Бондаренко 329 учрашувда майдонга тушган.
 
Тўпурарлар борасида Геннадий Красницкий (142), Игорь Шквирин (136) ва Биродар Абдураимов (131)тадан гол билан кучли учликни ташкил қилишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!