...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзтемирйўлйўловчи” янги мобил иловани ишга туширди


12:33, 23.02.2016 Технология
 2 410

Android ва iOS операцион тизими учун яратилган янги мобил илова орқали он-лайн тарзда чипталар харид қилиш мумкин.

“Ўзтемирйўлйўловчи” аксиядорлик жамияти ўз мижозлари учун Android ва iOS операцион тизимининг платформаси асосида мобил иловаларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи”нинг расмий сайтида хабар берилди. Ушбу мобил илова 2016 йилнинг 23 февралидан ишга туширилди.

Янги мобил илова темир йўл чипталарини масофадан туриб он-лайн харид қилиш имконини беради. Шунингдек, ундан поездлар қатнови ҳақидаги маълумотларни, жадвалдаги ўзгаришларни билиш, янгиликлардан бохабар бўлиш ҳам мумкин.

Он-лайн тарзда темир йўл чипталарини сотиб олиш жараёнида “UzCard” тизими тўлов механизми сифатида қўлланилади.

Теглар:Темир йўл Мобил илова UzCard Ўзтемирйўлйўловчи Android iOS 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!