...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзспиртсаноат” “Ўзвиносаноат-холдинг” таркибига киради


14:28, 24.08.2017 Жамият
 2 109

Янги ташкил этиладиган корхонада ходимлар учун 74та штат бирлиги яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти кеча, 23 август куни “Ўзвиносаноат-холдинг» Акционерлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари-тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Унга кўра, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, хом-ашё базасини ривожлантириш, узумнинг техник навларини етиштириш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва кенгайтириш, рақобатбардош ва юқори сифатли истеъмол этил спирти, алкоголь, ликер ва вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва экспорт ҳажмини ошириш, соҳага хорижий инвестициларни жалб қилиш мақсадида «Ўзспиртсаноат» АК  «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖга бириктириладиган бўлди.
 
Қарорда янги ташкил этиладиган ушбу корхонанинг соҳани ривожлантириш ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир қатор вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
 
«Ўзвиносаноат-холдинг» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижроия аппарати тузилмасида меҳнат қиладиган ходимлар учун 74та штат бирлиги яратилади.
 
Яна бир муҳим жиҳат, буғдой донидан истеъмол этил спиртини тайёрлаш билан эндиликда фақатгина «Ўзвиносаноат-холдинг» таркибига кирувчи корхоналар шуғулланади.

Теглар:Ўзспиртсаноат Ўзвиносаноат-холдинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар