Йил давомида лицензия талабларини бажармаган 8 нафар хонанданинг лицензияси муддатидан аввал тугатилган.
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси 37-бандига асосланиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шаҳноза Отабоева, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Шароф Муқимов, хонандалар Хадича Қурбонова, Шерали Бекмуродов, Азиза Ниёзметовалар лицензиялари тўхтатилди. Муассаса томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шохжаҳон Жўраев, Аргонов Шахриёр, Комил Фозилов, СарварАзимов қаттиқ огоҳлантирилди, дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.