...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” “Жаноб” Расулнинг концерт қўйишига нега рухсат берган, қўшиқ куйлашига-чи?


22:44, 11.01.2018 Шоу-бизнес
 32 853

Жаноб Расулнинг концерт беришига, умуман унинг қўшиқлари ва клиплари эфирларда берилишига ким, нима учун рухсат берган? Ушбу саволга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров жавоб берди.

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 2017 йилда 28 нафар хонанданинг концерт дастурини тақдим этиш юзасидан мурожаатини рад этиб, лицензия бермагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугуннинг журналистини бир бурчакда жим туришга мажбур қилиб бўлармиди... Кимлар кутган, кимлар кутмаган савол “Оила даврасида” газетаси журналистидан янгради: Жаноб Расулнинг концерт беришига, умуман унинг қўшиқлари ва клиплари эфирларда берилишига ким, нима учун рухсат берган? Ушбу саволга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров қуйидагича жавоб берди:
 
“Жануб Расул масаласига тўхталадиган бўлсак, хоҳлаймизми ёки йўқми бу йигит телевидениега чиқишидан аввал интернет орқали ёшларнинг орасига кириб бўлди. Тўғри, унинг клиплари маъно жиҳатидан жуда саёз, лекин эфирларда тўхтамасдан бериляпти. Телеканаллардан клипни эфирдан олиб ташлашни талаб қилсак, хонанда пулини тўлаб қўйганини рўкач қилишяпти.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида клипларни таҳлил қилишга қаратилган бадиий кенгаш тузилишида ҳам шундай ҳолатларга барҳам бериш назарда тутилган эди. Хонанда қўшиқ куйлагач, унга клип суратга олдирмоқчи бўлса, клип ғоясини аввало бадиий кенгаш аъзолари назоратидан ўтказиши керак. Жаноб Расул ҳам тадбиркор, лицензия олиб хонанда-тадбиркорлик фаолиятини олиб боряпти.
 
Бундай ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди, албатта. Келажакда буларнинг олинади”.
 
Анжуманда ушбу масала энг муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев бу йигитнинг қўшиқлари ҳақида шундай дейди:
 
“Ҳар йили “Ўзбекконцерт”нинг йиғилишида иштирок этаман. Мен журналистлардан бир нарсани илтимос қилган бўлардимки, очиқдан-очиқ бундай хонандаларни танқид қилиш вақти келди. Тунов куни шу йигит “лабингда памада” деб қўшиқ куйлаётган экан. Тингловчиларни тарбиялаш вақти келгандир, бунақа қўшиқларни эшитманглар деб ёзиш керакдир, балки. Тамаки ёки алкоголь маҳсулотлари кўрсатилган фильм намойиш этилса, кино олдидан огоҳлантириш берилади. Демак, бу қўшиқлар эфирга берилаётганда ҳам болаларнинг маънавиятига зарар етказувчи сўзлар борлиги ҳақида огоҳлантириш бериш керак”.
 
Жаноб Расулнинг қўшиқлари ёшлар маънавиятига жиддий зарар етказишини “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси масъуллари ҳам билса, унинг муҳташам концерт залларида концерт дастурини тақдим этиши учун нимага лицензия берилган? Журналистларнинг бу ҳақдаги саволлари ҳам қисман жавобсиз қолмади.
 
“Журналистлар бераётган саволнинг ўзида жавоб бор. Айтганингиздек, унинг қўшиқларини ёшлар эшитяпти. Интернет орқали қўшиқларини тарқата олди. Агар бу хонанданинг лицензиясини олиб қўйиб, фаолиятини тўхтатиб қўядиган бўлсак, тингловчилардан 20-30 та мурожаат келади. Уларнинг биттаси яхши деб турса, биттаси ёмон дейди.
 
Бизда таҳлил бор, бугун бирор хонанданинг лицензиясини олсак, мурожаатларнинг кети узилмайди. Ҳатто, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ёзганлар ҳам бўлди. Биз бу хонандани ёмон деб, лицензиясини олиб қўйиб, уни аламзада қилмайлик, аксинча, ишига қўшиқларининг сифатини ошириш, саёз матнлари устида ишлашга ёрдам берайлик. Ана кейин натижасини кўрамиз”, дейди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаев. 

Теглар:Жаноб Расул Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!