...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини топшириш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди


23:55, 23.08.2016 Жамият
 9 042

Президент Ислом Каримов фармони билан жорий йилда тўрт нафар ҳамюртимиз “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами олдидан Президент Ислом Каримов юрт равнақи ва жамият тараққиётига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган бир қатор ҳамюртларимизни “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – “Олтин юлдуз” медали топширилсин:
 
Курбанов Равшанбек Давлетович, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” акциядорлик жамияти директории.
 
Ражабов Шарипбой, Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти.
 
Умматов Эркин Рахманович,Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари – “Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи.
 
Шарапова Мухаббат Араповна, Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов

Теглар:Президент фармони Ўзбекистон қаҳрамони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар