...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Охир замон”: Буюк Британияда дўконлар бўшаб қолмоқда


15:27, 05.03.2018 Олам
 6 348

Маҳсулотлар орасида сут, нон, тухум, сабзавот ва мевалар айниқса тортилиб қолган.

“Эмма” тўфони туфайли маҳсулотлар етказиб беришда қийинчиликлар туғилаётгани сабабли Буюк Британиядаги йирик озиқ-овқат дўконлари бўшаб қолмоқда, дея хабар беради “Mirror” нашри.
 
Газетанинг ёзишича, Бристоль, Манчестер ва Плимут шаҳридаги Lidl, Asda, Tesco ва бошқа супермаркетларда маҳсулотлари тури камайиб кетган.


 
Маҳсулотлар орасида сут, нон, тухум, сабзавот ва мевалар айниқса тортилиб қолган. Савдо тармоқлари вакиллари йўллар яхшиланиши билан пештахталар маҳсулотлар билан яна тўлишига ваъда бермоқда.
 
Буюк Британиянинг кўплаб фуқаролари Twitter да бўшаб ётган пештахталарнинг суратларини жойлаштирган. Льюис Вейк исмли фойдаланувчи қизиқ ҳолатга эътибор қаратган: маҳсулотлар тақчиллигига қарамай харидорлар ветчинали ва ананасли пиццаларни харид қилишни сотиб олмаяпти.
 



 
Бошқа фойдаланувчи эса бўм-бўш пештахталар суратини жойлаштириб “Сиз буни охир замон деб ўйлайсизми” деган твит қолдирган.



ОАВ маълумотларига кўра, етказиб бериш ишлари якшанба куни ҳам тикланмаган. Душанбадаги вазият ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Буюк Британия дўкон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!