18 сентябр соат 19:00 лар атрофида “Олой бозори” яқинида жойлашган “Бизнес маркази”да ёнғин келиб чиқди.
Мазкур бино кўпчилик пойтахтликларга собиқ “Лето бар” номи билан таниш. Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳ кўчаси ва Шаҳризабз кўчалари кесишмасида жойлашган “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси ёнидаги “Бизнес маркази”да ёнғин бўлаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда куннинг асосий мавзусига айланди.
“Бизнес маркази” томида шу куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиб, олов ёқилган. Шу сабаб бинода ёнғин келиб чиққан деган таҳминлар ҳам йўқ эмас. Маълумотларга қараганда, ёнғин 10 та ўт ўчириш машинаси ёрдамида 1 соатга қолмай бартараф этилган. Қурбонлар ва тан жараҳати олганлар йўқ.

Қамариддин Шайхов