...
МЕНЮ
ONLINE TV

“НТВ” телеканали журналисти таниқли сиёсатчини қўйга тенглаштирди


11:50, 30.09.2016 Олам
 5 594

Телебошловчи сиёсатчини “қўй” дея ҳақорат қилган ва студиядан ҳайдаб чиқарган.

28 сентябрь куни “НТВ” телеканали дастурларидан жой олган “Место встречи” номли кўрсатувни суратга олиш жараёнида бошловчи Андрей Норкин ва эксперт сифатида таклиф этилган украиналик сиёсатчи Сергей Запорожский ўртасида низо чиқди. Кўрсатув Малайзиянинг Боинг самолёти ҳалокати тафсилотларига бағишланган эди.
 
Томошабинлардан бири билан бўлган суҳбат вақтида Андрей Норкин дунё ҳамжамияти Россия далилларини тан олмаётганини тушунтирмоқчи бўлди. Бу орада Сергей Запорожский гапга аралашиб, натижада бошловчи билан баҳслашиб кетди.
 
Сабри тугаган Александр Норкин “Менга қаранг, менга ўргатишнинг ҳожати йўқ! Сабаби сиз алдаяпсиз”, дея  сиёсатчини студиядан ҳайдаб чиқарди. Бироздан сўнг Норкин ўзининг 26 йиллик журналистик тажрибаси давомида бундай “қўй”ларга тоқат қилмаслигини билдириб ўтди. Унинг бу сўзлари барчани ҳайрон қолдирди.
 
Бу воқеа ёзиб олинган видеотасма интернетга жойлаштирилган ва қуйида сиз ҳам танишишингиз мумкин.
 
Дурдона Расулова

Теглар:НТВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!