Бугун Ўзбекистон Республикси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Жорий йил “Наврўз” умумхалқ байрами ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келмоқда.
Умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йилнинг 18 мартидаги дам олиш куни 2017 йилнинг 20 мартидаги иш кунига кўчирилади ва 18 март иш куни; 20 март эса дам олиш куни деб эълон қилинади