“Маҳалла” хайрия жамоат фондини бошқариб келган Жовдатхон Иноғомов Учтепа тумани ҳокими лавозимига ўтказилган эди.
Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди. Ташкилот сайтида келтирилишича, эндиликда Шавкат Сардорович Жавлонов Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси сифатида фаолият юритади.