...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мария” тўфони натижасида ҳалок бўлганлар сони 34 киши етди


12:31, 04.10.2017 Олам
 1 849

Тўфонга хавфнинг энг юқори даражаси — бешинчи даража берилган....

Пуэрто-Рико губернатори Рикардо Роселло “Мария” тўфони чоғида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етганини маълум қилди. Бу ҳақда “Cnbc.com” нашри хабар бермоқда.
 
Губернатор берган баёнотга кўра, тўфон сабаб мамлакатга 90 миллиард доллар қийматида иқтисодий зарар етказилган.
 
“Мария” тўфони Пуэрто-Рикога сентябрь ўртасида ёпирилган эди. Тўфонга хавфнинг энг юқори даражаси — бешинчи даража берилган эди.
 
Аввал хабар берганимиздек, бир неча соат илгари АҚШ президенти Дональд Трамп Пуэрто-Рикога ташриф буюрди.
 
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тўфонлар АҚШ ва Атлантика океанидаги орол давлатларга жуда катта талофат етказгани ҳақида бир нечта хабарлар эълон қилган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Тўфон Пуэрто-Рико Талофатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!