АПЛнинг марказий учрашуви, эртага, 28 октябрь куни 16:30 да бошланади.
Маълум бўлишича, ҳужумчи бугун, 27 октябрь куни эраталабки машғулотларда жароҳат олган бўлиб, текширувлар натижаси унинг чап оёғидаги мушаклари жиддий лат еганини ва Кейн камида уч ҳафта майдонга туша олмаслигини тасдиқлаган.
“Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” учрашуви, эртага, 28 октябрь куни 16:30 да бошланади.
Маълумот учун, Харри Кейн “Тоттенхэм” клубининг жорий мавсумдаги асосий тўпурари ҳисобланади. Ҳужумчи АПЛнинг 9-туридан сўнг 8 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.
Шунингдек, эртанги бўлиб ўтадиган ўйин Англия чемпионатида марказий учрашув саналади ва мухлислар ташрифи бўйича рекорд кўрсаткични қайд этиши мумкин.