...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Юнайтед” Салоҳ орқали рекордни янгилайдими?


15:36, 04.04.2018 Спорт
 3 168

25 ёшли ҳужумчи учун “Манчестер Юнайтед” жуда катта пул тайёрлаб қўйган.

“Ливерпул” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ  бу мавсум барча топ клубларнинг асосий нишони бўлиб турибди. У 222 миллион еврога “Барселона”дан “ПСЖ” га ўтган Неймарнинг рекордини янгилаши аниқ.
 
Поль Погба, Ромелу Лукаку ва Алексис Санчес каби моҳир ижрочилар билан таркибини кучайтирган Моуриньо жамоаси мисрлик футболчи учун жиддий курашмоқчи. Чунки Салоҳга “Реал” ҳам харидор.
 
“Қироллик клуби” Салоҳни Мадридга олиб келиш учун бир қатор футболчиларни ёзги трансфер мавсумида сотувга қўйишини эълон қилган.


 
“Рома”дан 40 миллион евро эвазига сотиб олиган Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” сафида ушбу мавсум умумий ҳисобда 37 та голга муаллифлик қилди. Шундан 29 таси премьер-лига ўйинларида урилди.
 
Don Balon хабарига кўра, 25 ёшли ҳужумчи учун “Манчестер Юнайтед” 230 миллион евро тайёрлаб қўйган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Муҳаммад Салоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!