Шартномадаги товон пули тўланса кифоя, футболчининг ўзи бунга қарши эмас.
Аргентиналик футболчининг “Барселона” билан шартномасидаги товон пули айнан 300 миллион евро сифатида кўрсатиб қўйилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 август куни “Барселона”ни бошқа бир машҳур бразиялик футболчи Неймар тарк этганди. Неймар Франциянинг ПСЖ клубига бориб қўшилди.
Французлар янги футболчи учун 222 миллион евро сарфлаб, уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирдилар.
Маълумот ўрнида, шу йилнинг июль ойида Месси “Барселона” билан шартнома муддатини 2021 йилгача узайтирганди.
Унга кўра, аргентиналик футболчи ҳафтасига миллион фунт стерлинг даромад олувчи илк футболчи бўлиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Лионель каталонияликлар билан музокара вақтида жамоани тарк этиш нияти йўқ эмаслигини ҳам маълум қилган.