...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мамлакатимизда ҳақиқий ишсизлар сони қанча?” – Шавкат Мирзиёев


18:13, 08.12.2018 Жамият
 12 996

Президент мамлакатдаги ишсизлининг жамиятга зарарига тўхталиб ўтди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган тадбирда нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президентнинг сўзларига кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўриш лозим.
 
“Савол туғилади: мамлакатимизда ҳақиқий ишсизлар сони қанча? Иқтисодиётнинг норасмий секторида неча фоиз аҳоли банд? Хорижга иш қидириб кетганларнинг сони-чи?
 
Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади.
 
Биз бу йил қабул қилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Ёшлар – келажагимиз” дастурлари доирасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга ўз бизнесини йўлга қўйиши учун катта имтиёзлар берилди. Келгуси йилда ҳам биз ушбу дастурлар ижросини қатъий назоратга олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.
 
Биз ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира олсак, уларга маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатсак, нафақат иқтисодий, балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этган бўламиз”, деган президент.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев тадбирдаги нутқида келаси йил амалга оширишни мақсад қилган ишлари ҳақида ҳам айтиб ўтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ишсизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар