...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив”нинг икки футболчиси Англия чемпионатида иштирок этади


19:58, 10.10.2017 Спорт
 4 189

Рустам Нортожиев ва Ҳурматбек Йўлдошев “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.

Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 2015 йилда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш асносида инглиз жамоаси билан кўп томонлама ҳамкорлик борасида битим имзолаган.
 
Натижада “Локомотив”нинг икки нафар ёш истеъдодли ўйинчилари — дарвозабон Рустам Нортожиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров 2015 йил 3 ой мобайнида “Флитвуд Таун” жамоаси қароргоҳида бўлиб, тажриба орттириб қайтишганди.
 
Эндиликда “Локомотив”нинг навбатдаги делегацияси инглиз диёрига йўл олмоқда. Бу ҳақда “Локомотив” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Локомотив” жамоасининг ёш иқтидорли футболчилари орасидан танлаб олинган 17 ёшли ўйинчи Ҳурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра дарвозабон Рустам Нортожиев яна бир бор инглиз клубида малака ошириш имконига эга бўлишади.
 
Бугун, 10 октябрь куни ушбу икки ёш футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишди.
 
Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Англия Флитвуд Таун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!