...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив” Суперлигада пешқадам, “Нефтчи” эса ҳамон гол ура олмаяпти


17:20, 12.03.2018 Спорт
 2 848

Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур ўйинлари тўлиқ якунланди...

Шанба, 10 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридаги сўнгги  ўйин Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди.
 
Ўз майдонида “Нефтчи” жамоасини қабул қилган “Сўғдиёна” дастлабки очкосини қўлга киритди. Фарғоналиклар эса иккинчи маротаба дурангга рози бўлишди.
 
Энг қизиғи, “Нефтчи” икки ўйин натижасига кўра ўз дарвозасидан ҳали тўп олиб чиқмади ва рақиблар дарвозасини ҳам ишғол эта олмади. Фарғоналикларда барча кўрсаткичлар ҳамон “0” бўлиб турибди.
 
Суперлига, 2-тур.
“Сўғдиёна” – “Нефтчи” - 0:0.
Жиззах шаҳри. “Сўғдиёна” стадиони. 8512 томошабин.
 
“Сўғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Фарҳод Мирахматов, 88),  Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Сардорбек Азимов (Иззатилла Абдуллаев, 81), Шохруз Норхонов, Алишер Зиёвиддинов (Иқбол Маликжонов, 46), Акмал Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов,  Тоҳиржон Шамситдинов,  Нурилло Тўхтасинов.
 
“Нефтчи”: Виталий Мирний, Шукурали Пўлатов, Достон Турсунов, Искандар Шойқулов, Жалил Кимсанов, Ҳусниддин Ғофуров, Аббос Махсталиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Анвар Бердиев, 74), Аваз Агалиев (Отабек Аҳмаджонов, 58),  Абдулазиз Юсупов (Вячеслав Сушкин, 90).
 
Огоҳлантиришлар: Ж.Абдумўминов (41) – Ш/Пўлатов (7), Д.Турсунов (56), А.Исроилов (77), Ҳ.Ғофуров (81).
 
Четлатиш: Дилмурод Каримов (84).
 
Шунингдек, Ўзбекистоннинг олти шаҳрида бўлиб ўтган ўйинлар ҳақида статистик маълумотларни ҳам тақдим этишга жазм айладик.
 
Демак, мазкур турда икки тур якунига кўра стадионга мухлислар ташрифи бўйича “Бунёдкор” стадиони пешқадамликка кўтарилиб олди – “Пахтакор”га қарши учрашувни 20168 нафар томошабин бевосита стадионнинг ўзида кузатишди.
 
Олти учрашувнинг иккитасида дарвозалар томон пенальти белгиланди – Навоийда майдон эгаларига қарши кечган учрашувда қўқонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди, тўпларнинг бирини Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан киритган бўлса, “Бунёдкор” – “Пахтакор” ўйинининг сўнгги даққиқаларида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган ўн бир метрлик жарима тўпини тепишда Жасур Ҳакимов хатога йўл қўйди.


 
“Локомотив” – “Металлург” учрашувида саккиз нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилди.
 
Қуйида 2-турнинг умумий статистикаси билан танишинг:
 
Жами мухлислар сони – 57 876.
Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Бунёдкор” – “Пахтакор” – 20168.
Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Локомотив” – “Металлург” – 3188.
Сариқ карточкалар сони – 23.
Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Локомотив” – “Металлург” – 8.
Қизил карточка – 3.
Киритилган жами голлар – 12.
Энг кўп гол киритилган учрашув – “Насаф” – “Бухоро”-  1:3.
Пенальтилар – 2 (1 та амалга оширилмади).
 
Суперлиганинг 2-туридан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суғдиёна Нефтчи Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!