“Локомотив” “В” гуруҳида 2-турдан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.
“Темирйўлчилар” Қатарда “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
“Локомотив” “В” гуруҳида 2-турдан сўнг 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Локо”нинг бугунги рақиби “Ал Дуҳаил” эса 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Демак, бугун “темирйўлчилар” нафақат гуруҳ пешқадамлиги учун курашиш билан бирга Қатарда жиддий синовдан ҳам ўтишади.
ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи, 3-тур.
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар).
3-тур. 6 март. Доҳа. “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони
Бош ҳакам: Кристофер Жеймс Бит (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия)
Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзуллин (Қирғизистон)
Ҳакамлар назоратчиси: Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)
Комиссар: Тун Тун Аунг (Мьянма).
Маълумот ўрнида, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади. Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади.