...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Лирика” ва “Трамадола” савдогарлари ушланди


16:38, 11.08.2017 Жамият
 3 346

Уларнинг ёнидан 7030 та “Трамадола” ҳамда 141 та “Лирика” таблеткалари топилди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари Бош прокуратура қошидаги Департамент ҳамда ИИББ билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоларини қўлга олишди.
 
Операция вақтида гуруҳ бошлиғи аввал судланган ва айни вақтда ишсиз бўлган Шоҳруҳ Жўраев ҳамда унинг 20 нафар шериги ушланди. Уларнинг ёнидан 7030 та “Трамадола” ҳамда 141 та “Лирика” таблеткалари топилди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди. 
 
Маълумотларга кўра, Шоҳруҳ Жўраев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан қочиб, гиёҳвандликдан даволаниш баҳонасида Республика руҳий касалликлар клиникасида бўлган вақтида топилган. Аммо унда шифохонада қолиш учун берилган ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган. Тинтув вақтида унинг хонасидан 0,34 грамм миқдоридаги наша топилган.
 
Шоҳруҳ Жўраевнинг қўриқчиси ҳамда ҳайдовчиси вазифасини бажарган тошкентлик Беҳзод Нуриддинов қўлга олинганида, унинг ёнидан 2 та пичоқ, 112 та “Лирика” ва 680 та “Трамадол” таблеткалари топилган.
 
Қорақамиш мавзеси ҳамда Қатортол кўчасида мазкур гуруҳга алоқадор бўлган ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дориларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланган бошқа кишилар ҳам қўлга олинган. Уларнинг автомобиллари кўздан кечирилган вақтида 5460 та “Трамадол”, 420 минг сўм ва 20 АҚШ доллари топилиб, далилий ашё сифатида олинди. Гуруҳ аъзоларининг ўзлари тинтув қилинганида, уларнинг ёнидан 890 та “Трамадол” ва 29 та “Лирика” таблеткалари, шунингдек, 3 миллион 200 минг миқдорида пул топилди.
 
Олиб қўйилган препаратлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги дори воситалари ва тиббиёт техникаларининг сифатини назорат қилувчи Бош бошқармага экспертиза учун юборилди.
 
Қўлга олинган шахслар эса жиноий жавобгарликка тортилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Лирика Психотроп дорилар Тақиқланган препаратлар савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар