...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Кеп қолинг, 125 миллионга Lacetti сотаман”


19:30, 04.07.2018 Жамият
 11 972

Автомашинани бир хафта ичида расмийлаштириб бераман деб 125 миллион сўм пулни олган.

Ўзганинг машинасини сотган фирибгар қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 5 июнь куни Турди Фароғий кўчасида яшовчи Э.Х. ИИБга мурожаат қилган.
 
Фуқаро мурожаатида шу йил январь ойида Обод кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Ш.А. таниши С.А.га тегишли Lacetti машинасини вақтинчалик бошқариб юриш учун олиб, Ибн Сино кўчасида Э.Х.га автомашина ўзиники эканлигини ва сотиш нияти борлигини айтган ва ундан 125 миллион сўм пулини олган.
 
Автомашинани эса бир хафта ичида расмийлаштириб бераман деб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида Ш.А. қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Lacetti жиноят фирибгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар